Ру En O'z
9 Декабрь 2022 837

Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашевга мухлислик қиламиз

Оғир атлетика бўйича Колумбияда ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. -67 кг вазн тоифасида кечадиган баҳсларда Амалдаги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси қатнашчиси Адҳамжон Эргашев супага чиқади. Ҳамюртларимизнинг иштироки Тошкент вақти билан 10 декабрь 02:30 га тўғри келади. Ушбу вазннинг "А" гуруҳида ғолиблик учун беллашадиган спортчилар:

Достон Ёқубов (Ўзбекистон)
Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон)
Феҳми Генч (Туркия)
Анатолий Савельев (Қозоғистон)
Хайр Видаль (Эквадор)
Франсиско Москера (Колумбия)
Вирапхон Вичума (Таиланд)
Тожонирина Алаин (Мадагаскар)
Вицану Чантри (Таиланд)
Сангеон Ли (Корея Республикаси)
Лижун Чен (Хитой)

Text to speech