Ру En O'z
8 Декабрь 2022 1023

Жалолов қийинчиликсиз кейинги даврага ўтди

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов мамлакат чемпионатидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз биринчи даврада Жамшид Худойберганов билан жанг олиб борди. Таниқли боксчимиз баҳсни тўлиқ ўз назоратида ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг кейинги даврадаги рақиби куни кеча Иорданияда ўтган Осиё чемпионати ғолиби Лазизбек Мулложонов бўлади.

Text to speech