8 Декабрь 2022
741
МОҚ мутасаддилари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланишди
Бош қомусимизнинг 30 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда мамлакатимиз ривожи йўлида хизмат қилган ҳамюртларимиз Президентимиз томонидан таъсис этилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланишмоқда. Бугун ҳам Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда МОҚ мутасаддиларига ушбу кўкрак нишони топширилди.
Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ўринбосари Мурод Исмоилов, шунингдек, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ҳамда Сакен Полатовга ушбу мукофотни тантанали равишда топширди. Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Адҳам Илҳамович мукофот эгаларининг узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун ташаккур билдириб, уларнинг келгусидаги фаолиятларига омад тилади.