Ру En O'z
8 Декабрь 2022 912

Таэквондочиларимизнинг якуний Гран-придаги рақиблари аниқ

Эртага Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили иштирок этади. Бугун мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз турнирни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-68 кг: Улуғбек Рашитов – Нимрод Кривишкий (Исроил)
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Фирас Катоуси (Тунис)
-80 кг: Никита Рафалович – Раул Гарсия (Испания)
+67 кг: Светлана Осипова – Нафия Куш (Туркия)

Text to speech