Ру En O'z
7 Декабрь 2022 1297

Таэквондочиларимиз йилнинг якуний Гран-при мусобақасига шай

9-10 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахтида таэквондо WT бўйича якуний Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳар бир вазннинг жаҳон рейтингида 16 таликдан жой олган спортчилар иштирок эта оладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Олимпия вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Улуғбек Рашитов (-68 кг) , Шуҳрат Салаев , Никита Рафалович (иккиси ҳам -80 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Мусобақа G10 таснифидан ўрин олган бўлиб, ғолиб Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 60 ва бронза медали эгаси 36 рейтинг баллини ўз ҳисобига қўшиб қўяди. Аҳамиятли жиҳати, бу мусобақада ярим финалда мағлуб бўлган спортчилар бронза медали учун ўзаро жанг қилишади.

Регламентга кўра, 9 декабрь куни барча вазн тоифасида саралаш баҳслари ўтказилса, бронза медали учун ва финал жанглари 10 декабрга белгиланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси терма жамоамиз вакилларига бўлажак мусобақада омад тилайди.

Text to speech