Ру En O'z
7 Декабрь 2022 1168

Хорижлик психолог терма жамоаларимиз учун семинарлар ўтказди

МОҚ қошидаги Республика тиббиёти илмий-амалий маркази барча терма терма жамоаларимизга турли йўналишдаги консултациялар ташкил этмоқда. Шу жумладан, Марказ томонидан россиялик психолог Темур Султанов иштирокида кўплаб терма жамоаларимиз учун семинарлар ўтказилди.

T.Султанов ташриф давомида 300 нафардан ортиқ спортчи билан мулоқот ўтказди. Улар орасида шикоят ёки турли саволлар орқали мурожаат қилган 82 нафар атлет билан алоҳида ишланиб, уларга керакли тавсиялар берилди. Тренинглар давомида Марказ психологлари ҳам иштирок этиб, малакали мутахассис билан ишлаш давомида ўзлари учун қимматли тажриба тўплашди.

Психологик тайёргарлик ғалаба йўлидаги муҳим омиллардан бири. Шуни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу каби семинарлар атлетларимиз учун келгусида янги ғалабалар йўлида ас қотади.

Text to speech