Ру En O'z
6 Декабрь 2022 1501

МОҚ мутасаддилари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан давлатимиз томонидан ўз соҳаларида мамлакатимиз ривожи йўлида улкан ҳисса қўшган бир қатор ҳамюртларимизнинг меҳнатини эътироф этиш учун “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони таъсис этилди. Бугун Туризм ва маданий мерос вазирлигида бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов олиб борди. Унда, шунингдек, спорт, санъат, маданият, тиббиёт, журналистика соҳаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Азиз Абдуқаҳҳорович ўз нутқида барчани Бош қомусимизнинг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, ватанимиз ривожи йўлидаги фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг рўйхат бўйича соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари топширилди. Аҳамиятлиси, унда Миллий Олимпия қўмитаси вакилларининг ҳам хизмати эътироф этилиб, Бош котиб Ойбек Касимов ва Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Шунингдек, соҳа вакилларидан Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Абдулла Аслонов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевга ҳам мазкур кўкрак нишони топширилди.

Text to speech