6 Декабрь 2022
1137
Дюздочиларимиз Токиодаги йиғинни бошлашди
Токио "Катта дубулға" турниридан сўнг Япония пойтахтида жойлашган Кодокан дзюдо марказида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди. Маълум қилганимиздек, унда Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Йиғинда мезбонлардан ташқари Румыния, Саудия Арабистони, Тожикистон, Қозоғистон, Португалия, Корея Республикаси, Германия, Мексика, Польша, Хорватия каби кўплаб терма жамоалар қатнашмоқда. Машғулотлар эркаклар ва аёллар учун алоҳида график бўйича йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин 20-22 декабрь кунлари Исроилда бўлиб ўтадиган Masters мусобақасига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.