6 Декабрь 2022
1079
Жаҳон спортида нима гап?
- Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Биринчи олтин медаль аёллар ўртасида -45 кг вазн тоифасида ўйналди. Унда таиландлик Тханятон Сукчареон 182 (82+100) кг натижа билан чемпионликни қўлга киритди.
- Инфляция сабаб Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бюджети йил давомида 4.20 миллиард АҚШ долларидан 4.62 миллиардга ошди.
- Халқаро Олимпия қўмитасининг Ижроия қўмитаси йиғилишида Dakar-2026 ёзги ўсмирлар Олимпиадасининг санаси тасдиқланди. Унга кўра, бўлажак мусобақа 2026-йилнинг 31 октябрь – 13 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
- Токио шаҳри 2025 йил ўз тарихида иккинчи бор енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади. Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси ушбу дунё биринчилигининг санасини 13-21 сентябрь кунларига белгилади. Баҳслар Токио-2020 Олимпиадасининг бош аренасида ташкил етилади.