Ру En O'z
5 Декабрь 2022 1486

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаймиз

Бугун Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз:

Чемпионатда 93 давлатдан 537 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилган. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар (7 нафар эркак ва 3 нафар аёл) атлет билан қатнашади. Қайд этиш жоиз, даставвал таркибга 11 нафар спортчи жалб этилган эди. Бироқ -89 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Сарварбек Зафаржонов жароҳатидан тўлиқ фориғ бўла олмади. Шу боис у Туркия йиғинидан сўнг Тошкентга қайтадиган бўлди. Жамоа эса бир неча соат аввал Истанбулдан Боготага йўл олди. Мусобақада қатнашадиган спортчиларимизнинг тўлиқ таркиби қуйидагича кўриниш олди:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев (“А” гуруҳи)
-67 кг: Достон Ёқубов (“А” гуруҳи)
-81 кг: Оғабек Тўхтаев (“В” гуруҳи)
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (“А” гуруҳи)
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов (“В” гуруҳи)
-109 кг: Руслан Нурудинов (“А” гуруҳи)
+109 кг: Акбар Жўраев (“А” гуруҳи)
-55 кг: Нигора Абдуллаева (“А” гуруҳи)
-81 кг: Ригина Адашбаева (“В” гуруҳи)
-87 кг: Турсуной Жабборова (“А” гуруҳи)

Чемпионат давомида ҳар бир атлетимизнинг чиқиши катта қизиқиш билан кузатиб борилиши аниқ. Сиз ҳам ҳамюртларимизнинг иштирокига қизиқаётган бўлсангиз, ушбу маълумотлар орқали улар қатнашадиган вақтни белгилаб олинг:

8 декабрь: Нигора Абдуллаева (05:00, Тошкент вақти билан)
10 декабрь: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов (02:30)
11 декабрь: Оғабек Тўхтаев (21:30),
12 декабрь: Муҳаммадқодир Тоштемиров (02:30)
13 декабрь: Шарофиддин Амриддинов ( 21:30)
15 декабрь: Ригина Адашбаева (02:00)
15 декабрь: Турсуной Жабборова (05:00)
16 декабрь: Руслан Нурудинов (05:00)
17 декабрь: Акбар Жўраев (02:30)

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси масъулиятли мусобақа давомида терма жамоамизнинг барча вакилларига омад ва ғалабалар тилайди.

Text to speech