Ру En O'z
5 Декабрь 2022 1078

Ғайрат Назаров фахрийлар ўртасида мутлақ чемпион

Россиянинг Москва шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича "Maxsima Masters-2022" мусобақаси ўз якунига етди. Унда фахрийлар ўртасида Ғайрат Назаров, болалар тоифасида Бобур Валижонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Қувонарлиси, мавсум якунига кўра, Ғайрат Назаров ўз йўналишида мусобақанинг мутлақ ғолиби деб топилди. Узоқ йиллар юртимизда от спорти ривожи учун улкан ҳисса қўшган чавандозимизни қўлга киритган мазкур муваффақияти билан қутлаб, унга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.

Text to speech