2 Декабрь 2022
756
Ғайрат Назаров фахрийлар ўртасида ғолиб
Хабар берганимиздек, шу кунларда Москвада "Maxima Masters 2022" мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда мавсум давомида энг юқори натижа қайд этган конкур усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.
Аҳамиятлиси, мусобақада фахрийлар ўртасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ғайрат Назаров энг юқори натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Турнир -декабрга қадар давом этади.