Ру En O'z
2 Декабрь 2022 1072

Бобонов ва Келидёрова ҳамон етакчи, Тўрабоев ва Юсупов 1 поғона юқорилади

Эртага Япония пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг сўнгги мусобақаси бошланади. Маълум қилганимиздек, Исроилда ўтадиган Мастерс мусобақасига тайёрланаётган Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани ўтказиб юборади. Бироқ турнирдан сўнг Токиода ўтказиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Токиодаги мусобақадан сўнг жаҳон рейтингида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Қуйида рейтингнинг айни пайтдаги ҳолатига эътибор қаратамиз. Унда ҳамон ҳамюртларимиз Давлат Бобонов (-90 кг) ҳамда Диёра Келдиёрова (-52 кг) ўз вазн тоифаларида етакчилик қилишаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Рақибларидаги очко йўқотишдан сўнг Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳамда Алишер Юсупов (+100 кг) бир поғона юқорилади. Батафсил:

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 6145 очко
26. Дилшодбек Баратов – 1585

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 6934 очко
14. Сардор Нуруллаев – 2144
25. Муҳриддин Тиловов – 1316
54. Раҳимжон Субхонов – 760

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 6527 очко
7. Муроджон Йўлдошев – 2781
14. Обидхон Нўъмонов – 2160
24. Шаҳрам Аҳадов – 1660
31. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1496

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 7496 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 3725

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 5650 очко
2. Бека Гвиниашвили (Грузия) – 4945

-100 кг:
1. Михаэль Коррел (Нидерландия) – 5217 очко
9. Музаффарбек Тўрабоев – 3315
26. Отабек Тўрабоев – 1332

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 5254 очко
6. Алишер Юсупов – 3301
20. Шоҳруҳ Бахтиёров – 2110
38. Бекмурод Олтибоев – 926

Аёллар:
-52 кг:
1. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) – 5750 очко
2. Река Пуп (Венгрия) – 5510
30. Сита Қадамбоева – 1087

-70 кг:
1. Санне ван Дийке (Нидерландия) – 6424 очко
15. Гулноза Матниязова – 2826

Text to speech