Ру En O'z
2 Декабрь 2022 858

Тошкентдан сўнг Бангкокда қитъанинг энг кучли боксчилари жам бўлади

2023 йилнинг 16-27 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Мусобақада 2001, 2002, 2003 ва 2004 йилларда туғилган боксчилар қитъа чемпионлиги учун курашадилар.

Регламентга кўра, йигитлар 13 та, қизлар эса 12 та вазн тоифасида чемпионларни аниқлаб олишади. Ушбу ёш тоифасидаги мусобақа иккинчи бор ташкил этилади. Бунгача 2022 йилнинг январида Тошкент илк маротаба мазкур чемпионатга мезбонлик қилганди.

Text to speech