Ру En O'z
1 Декабрь 2022 866

Чавандозларимиз Россиядаги халқаро мусобақада

Бугун Россиянинг Москва шаҳридаги “Maxsima Park” от спорти клубида "Maxsima Masters" мусобақасининг финал босқичи бошланди. Унда конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

4 декабрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ғайрат Назаров фахрийлар ўртасидаги баҳсларда, болалар тоифасида эса жорий йил Евросиё лигасида ушбу йўналишда ғалаба қозонган Бобур Валижонов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Юртдошларимизга бўлажак мусобақада омад тилаймиз!

Text to speech