Ру En O'z
1 Декабрь 2022 1288

Ёш спортчиларни тайёрлашда янгича методика

Айни пайтда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик. Шерзод Рихсибоевич ташриф давомида вилоятдаги баъзи спорт объектларини кўздан кечириб, федерацияларнинг вилоятдаги бўлим раҳбарлария, БЎСМ ва ИБЎСМ мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Даставвал МОҚ раиси ўринбосари жамоавий спорт турлари ва теннисга ихтисослашган мактаблар фаолиятини ўрганди. Машғулотлар жараёни ва ўқувчиларнинг кунлик жадваллари билан танишди. Шундан сўнг вилоятдаги соҳа мутасаддилари билан долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда ёш спортчиларни муҳим мусобақаларга тайёрлаш, машғулотлар сифатини яхшилаш бўйича фикрлар алмашилди. Аҳамиятли томони, эндиликда вилоятдаги БЎСМ ва ИБЎСМ раҳбарларига йўналишлари бўйича спорт турлари бириктирилади. Улар ҳудуддаги мазкур спорт турларининг ривожланишини бевосита назорат қилиб боришади. Мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиб, уларнинг ечими бўйича Вазирлик ва бошқа тегишли ташкилотларга таклифлар киритиб борадилар. Бу эса ўз навбатида, юзага келадиган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, спортчиларнинг муносиб тайёргарлик кўриши учун янада қулай шароитларни яратиш имконини беради.

Суҳбат давомида ушбу янгича тизимни изчил йўлга қўйиш ва уни такомиллаштириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Text to speech