Ру En O'z
30 Ноябрь 2022 1187

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио “Катта дубулға” мусобақасида қатнашмайди

3-4 декабрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмайди.

Терма жамоа мураббийлар штабининг режасига кўра, спортчиларимиз ҳафта якунида Токиога боришади. Бироқ турнирда қатнашмай, ундан сўнг иштирокчи давлатлар ўртасида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлишади.

Йиғин 20-22 декабрь кунлари Исроилда ўтадиган Мастерс мусобақасига тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Қайд этиш жоиз, Мастерс нуфузи жиҳатдан жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи мусобақа ҳисобланади. Шу боис, айни пайтда бор эътибор ушбу стартга қаратилган.

Text to speech