Дилшод Маҳмудов 40 ёшда!
Бугун ўтган ўн йилликдаги таниқли боксчиларимиздан бири Дилшод Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Дилшод Маҳмудов 1982 йил Тошкентда туғилган. Асосан -64 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчимиз 2005 йил жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Пусан-2002 Осиё ўйинларининг (-60 кг) олтин, Доха-2006 мусобақасининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Дилшод Маҳмудов Афина-2004, Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган. Пекин Олимпиадасининг очилиш маросимида эса делегациямиз байроқдори бўлишдек шарафга эришган. Халқаро майдонда эришган ютуқлари эвазига давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Дилшод Маҳмудовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.