Ру En O'z
29 Ноябрь 2022 1142

Оғир атлетикачиларимиз сўнгги йиғинда

Оғир атлетика бўйича Колумбияда старт оладиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди. Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлажак мусобақага сўнгги тайёргарлик йиғинини олиб бормоқда. Мураббийлар штабининг режасига мувофиқ, атлетларимиз ҳозирда махсус техник ҳаракатлар устида ишлашмоқда. Терма жамоа 5 декабрь куни Богота шаҳрига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, 5-16 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
-109 кг: Руслан Нурудинов
+109 кг: Акбар Жўраев
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова

Text to speech