Ру En O'z
28 Ноябрь 2022 1407

Чавандозларимиз Польшада маҳорат кўрсатишди

25-27 ноябрь кунлари Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Бекзод Қурбонов ва Алишер Эркинов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Хусусан, Қурбонов 1-кун доирасида 130 см баландликдан сакраш беллашувларида "Хоним" лақабли отда фахрли 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, у мазкур дкстурда "Меттс" лақабли отда ҳам ўз имкониятини синаб кўрди ва унда 6-натижани кўрсатди.

Алишер Эркинов эса 110 см баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш баҳсларида 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақанинг учинчи кунида ҳам йигитларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, мухлис ва мутахассислар олқишига сазовор бўлдилар. Мусобақанинг Гран-при йўналиши ҳисобланган 150 см тўсиқлардан сакраш баҳсларида Бекзод Қурбонов "Меттс" отида 60 нафар иштирокчи орасида 7-поғонани банд этди.

Бугундан конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Лешно шаҳридаги от спорти клубида ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.

Text to speech