Ру En O'z
28 Ноябрь 2022 1760

Жаҳонда тенгсиз ёш боксчиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ватанимизга қайтиб келди.

Жамоамизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, спортчиларимизнинг яқинлари кутиб олишди.

Спортни ривожлантириш вазири ёш боксчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлар экан, ушбу ғалаба юртдошларимизга улкан қувонч улашганини таъкидлади. Шунингдек, уларга катталар ўртасидаги дунё биринчилигида ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишларини тилади.

Text to speech