Ру En O'z
27 Ноябрь 2022 325

Конкур усталари “Uzbekistan Global Tour 2022”нинг навбатдаги босқичида баҳс олиб боришди

“Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2022” мусобақасининг саккизинчи босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда ҳам ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусдан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қизиқарли курашларга бой бўлган саккизинчи босқич натижалари қуйидагича: 

“F” тоифаси, 105 см (тўсиқ баландлиги): 

1. Сергей Антонович (Беларусь, “Шарман Блю” лақабли отда) 

2. Мирзоҳид Мусаев (“Гетсби”)

3. Убайдуллоҳ Фозилхўжаев (“Чемпион”)

“Е” тоифаси. 115 см: 

1. Дайана Онаева (Қозоғистон, “Гвендулайн”)

2. Сергей Антонович (Беларусь, “Лотто”)

3. Мирфаттоҳ Одилов (“Гордий”)

“С” тоифаси (12-14 ёшли болалар), 115 см: 

1. Амина Акшина (Қозоғистон, “Гордий”)

2. Бобуржон Валижонов (“Алонсо 43”)

3. Акбар Шарипов (“Кешмекер”)

“В” тоифаси, 125 см: 

1. Хуршидбек Алимжонов (“Ластиж Сок”)

2. Темур Азизов (“Фурина Фан Де Фиарат Z”)

3. Бекзод Рўзмуҳаммедов (“Орнелла”)

“D” тоифаси, 130 см: 

1. Нурилла Нурисбекова (Қозоғистон, “Жорни”)

2. Нурилла Нурисбекова (Қозоғистон, “Кандинский”)

3. Ғайрат Назаров (“Лосинос Бой”)

“А” тоифаси, 145 см: 

1. Хуршидбек Алимжонов (“Чемпионс Лига”)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech