Ру En O'z
27 Ноябрь 2022 1711

Ёш боксчиларимиз жаҳонда тенгсиз!

Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижани ҳеч бир жамоа янгилай олмади ва музаффар ёшларимиз чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якундашди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг: 

Олтин медаль: 

-48 кг: Гулсевар Ғаниева 

-57 кг: Бахтиёр Асадов 

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев 

-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев 

Кумуш медаль: 

-80 кг: Раҳматилло Бойматов

-70 кг: Азиза Зокирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева 

Бронза медаль: 

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев

-75 кг: Саҳобат Ҳусанова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон бокс федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штаби, барча мухлисларимизни самимий қутлайди.

Text to speech