Ру En O'z
26 Ноябрь 2022 406

Тимур Кападзе – 2022 йилнинг энг яхши мураббийи!

Ўзбек футболининг 2022 йилги энг яхшилари ким бўлди? Бу саволга бугун “Renaissance hall” мажмуасида жорий йил сарҳисобига бағишланган “ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросимида жавоб олинди. ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этилган тадбирда “Coca Cola” Суперлигаси, шунингдек, аёллар футболидаги энг яхшилар тақдирланишди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва Миллий Олимпия қўмитаси қошида тузилган “Олимпик” клуби бош устози Тимур Кападзе “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди. Маросимда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси раҳбарияти, хусусан, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди. Номинациялар ва уларнинг ғолиблари қуйидагича кўриниш олди:

“Ўзбек футболининг нуронийси” – Биродар Абдураимов
“Фидойилик рамзи” – Анвар Оҳунов
“Йил ҳаками” – Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова
“Fair Play” – “Хоразм” футбол клуби
“Энг яхши ёшлар мураббийи” – Фарҳод Нишонов
“Ёш юлдуз” – Аббосбек Файзуллаев
“Энг яхши футзал мураббийи” – Баҳодир Аҳмедов
“Энг яхши футзалчи” – Ҳусниддин Нишонов
“Аёллар олий лигаси мураббийи” – Владислав Хан (“Севинч”)
“Аёллар олий лигаси футболчиси” – Мафтуна Шойимова (“Севинч”)
“Аёллар олий лигаси тўпурари” – Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна- W”)
“Про лига мураббийи” – Виктор Кумиков (“Андижон”)
“Про лига футболчиси” – Рўзимбой Аҳмедов (“Бухоро”)
“Coca-Cola Суперлига тўпурари” – Драган Черан (“Пахтакор”)
“Coca-Cola Суперлига мураббийи” – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
“Coca-Cola Суперлига футболчиси” – Драган Черан (“Пахтакор”)
“Coca-Cola Суперлигада йил голи” – Ислом Тошпўлатов (“Сурхон”)
“Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи” – Шерали Бобоқулов (“Сўғдиёна-W”)
“Энг яхши аёл футболчи” – Маҳлиё Сарикова (“Севинч”)
“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Тимур Кападзе (Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва “Олимпик” бош мураббийи)
“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандеров (“Навбаҳор”)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech