Ру En O'z
26 Ноябрь 2022 454

Олти нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади

Бугун Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланади. Финалларнинг иккинчи кунида қуйидаги 6 нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун баҳс олиб боради.

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Нурбек Мурсал (Қозоғистон) (22:15 дан сўнг)

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Леванте Гемес (Венгрия) (22:45 дан сўнг)

-70 кг: Азиза Зокирова - Вероника Накота (Украина) (23:00 дан сўнг)

-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) (23:15 дан сўнг)

-80 кг: Раҳматилло Бойматов - Микита Засенок (Украина) (23:30 дан сўнг)

-81 кг: Олтиной Сотимбоева - Амбер Мосс (Англия) (00:10 дан сўнг)

Эслатиб ўтамиз, кеча Гулсевар Ғаниева (-48 кг) ҳамда Бахтиёр Асадов (-54 кг) ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб, олтин медални қўлга киритишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech