Ру En O'z
25 Ноябрь 2022 1601

Дзюдо бўйича мамлакат чемпионати якунланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати поёнига етди. Мусобақанинг сўнгги кун беллашувларида оғир вазн тоифасидаги спортчилар иштирокида баҳслар ўтказилди. Шубҳасиз, энг қизиқарли беллашув +100 кг вазн тоифасининг финали бўлди. Унда Алишер Юсупов ҳамда Муҳаммадкарим Хуррамов тўқнаш келишди. Қизиқарли беллашувда Юсупов вазари баҳоси билан устун келди. Батафсил:

Эркаклар, -100 кг:
1. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)
2. Чингиз Шокиров (Самарқанд)
3. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вил.)
3. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)

+100 кг:
1. Алишер Юсупов (Хоразм)
2. Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд)
3. Шоҳруҳ Бахтиёров (Тошкент ш.)
3. Шоҳруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)

Аёллар, -78 кг:
1. Фарангиз Холмуродов (Қашқадарё)
2. Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)
3. Шаҳло Эгамбердиева (Хоразм)
3. Феруза Хўрозова (Тошкент ш.)

+78 кг:
1. Моҳинур Фармонова (Қашқадарё)
2. Фотима Қурамбоева (Хоразм)
3. Моҳларойим Тухтамишева (Тошкент ш.)
3. Санеайин Еркинбоева (Сурхондарё)

Text to speech