25 Ноябрь 2022
939
Икки боксчимиз финалда жанг қилади
Бугун Испанияда ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал жанглари бошланади. Регламентга кўра, чемпионлик баҳслари икки кунда ўтказилиб, биринчи кун доирасида икки нафар вакилимиз рингга кўтарилади. Уларнинг рақиблари ва жанг вақтлари билан танишинг:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева - Бавна Шарма (Ҳиндистон) (22:00)
-57 кг: Бахтиёр Асадов - Эзекиель Кабрера (Мексика) (23:40 дан сўнг)