Ру En O'z
25 Ноябрь 2022 1844

Андижонда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Эркин ва аёллар кураши баҳсларидан сўнг юнон-рум кураши бўйича мамлакат биринчилигига старт берилди. Дастлабки кун спортчилар -55 кг, -63 кг, -72 кг, -82 кг ва -97 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Аҳамиятлиси, бу йилги баҳслар янги чемпионларни кашф қилиб бермоқда. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

-55 кг:
1. Ихтиёр Ботиров
2 Асадбек Баҳромов
3. Алишер Ғаниев
3. Фирдавс Зарипов

-63 кг:
1. Шермуҳаммад Шарибжонов
2. Тўрабек Тиркашев
3. Ғофур Файзуллоев
3. Диёр Бектўраев

-72 кг:
1. Жамол Жумабоев
2. Абдулло Алиев
3. Иззатулло Қодиров
3. Шоҳруҳ Абдуллаев

-82 кг:
1. Муҳаммадқодир Расулов
2. Аброр Мамиров
3. Дилшод Мамадаминов
3. Абдулазиз Азамов

-97 кг:
1. Аброр Нурмуҳаммедов
2. Исмоил Асанов
3. Ҳусниддин Жалолов
3. Ботир Қандилов

Text to speech