Ру En O'z
24 Ноябрь 2022 1746

Ҳиндистонда Халқаро кураш ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида кураш бўйича жаҳон чемпионати старт олмоқда. Мусобақа арафасида Халқаро кураш ассоциацияси (IKA)нинг Ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилди.

Мазкур тадбирда ортда қолган йил сарҳисоблари қилиниб, келгуси йил режалари кўриб чиқилди. Ушбу анжуманда Халқаро кураш ассоциацияси раҳбарияти, Ижроия қўмитаси аъзолари қаторида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахатов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, IKAнинг ўзбекистонлик вице-президентлари Комил Рўзиев (бир вақтда Осиё-Океания кураш ассоциацияси раҳбари), Зиёвуддин Ҳожиниёзов, Шерзодхон Қудратхўжа, шунингдек, Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулло Тожиев, Ўзбекистон кураш федерацияси вакили Сардор Каримов ҳам иштирок этишди.

Мутасаддилар ташриф давомида Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари Бош директори, IKA президенти Ҳайдар Фармон, Ҳиндистон кураш федерацияси ва мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари, шунингдек, баъзи делегация раҳбарлари билан учрашиб, курашнинг халқаро майдондаги мавқейини ошириш, ушбу спорт турини жаҳон бўйлаб кенг тарғиб қилиш каби масалаларни муҳокама қилишади. Айни пайтда IKA Конгресси бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш тафсилотлари билан келгуси янгиликларда батафсил хабар берамиз.

Text to speech