Ру En O'z
24 Ноябрь 2022 1373

Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Руслан Нурудиновни табриклаймиз!

Бугун оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нурудинов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Руслан Нурудинов 1991 йилнинг 24 ноябрь куни Андижон вилояти Хонабод шаҳрида дунёга келган. Ҳамюртимиз фаолияти давомида спортчи ғалаба қозониши мумкин бўлган барча мусобақаларда биринчи ўринни қўлга киритган. Нурудиновда мамлакат биринчилиги, қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинларининг олтин медаллари бор. Спортчимиз Осиё ва Олимпия ўйинлари рекордчиси ҳам ҳисобланади. 2021 йил пойтахтимизда ўтган қитъа чемпионатида силтаб кўтариш машқида жаҳон рекордини янгилади. Кўрсатган хизматлари учун давлатимиз томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 31 ёшни қарши олган Руслан Нурудиновни туғилган куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech