Ру En O'z
24 Ноябрь 2022 1726

Шомурод Шофайзиев 56 ёшда!

Бугун юртимиз спорти фидойиларидан бири, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Шомурод Муҳсинович узоқ йиллардан бери нафақат спорт курашлари, балки ўзбек спорти ривожи йўлида ўзининг беминнат ёрдамини бериб келмоқда. Хусусан, курашчиларимизнинг халқаро ареналарда қўлга киритаётган муваффақиятлари замирида ушбу мутахассиснинг ҳам хизматлари катта. Шомурод Шофайзиевнинг спорт соҳасига қўшган ҳиссаси халқаро майдонда ҳам юқори баҳоланган бўлиб, Украинанинг Одесса шаҳрида ўтказилган "Олтин мангуст-2018" Халқаро мукофотининг "Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун" номинациясида тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шомурод Шофайзиевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech