Ру En O'z
23 Ноябрь 2022 993

Ўзбек таэквондосининг “олтин авлод”и тантанали кутиб олинди

14-20 ноябрь кунлари Мексикада таэквондо WT бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мардонавор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу билан жамоамиз бир дунё биринчилигида медаль жамғариш бўйича ўз натижасини янгилади. Бугун мана шундай юксак натижа қайд этган ўзбек таэквондосининг юлдузлари Ватанимизга қайтиб келишди.

Қаҳрамонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди. Тадбирда Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, МОҚ ходимлари иштирок этишди. Мутасаддилар спортчиларимизни эришган муваффақиятлари билан қутлашар экан, уларга келгусида Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилашди.

Эслатиб ўтамиз, дунё биринчилигида Светлана Осипова (+73 кг) олтин, Нияз Пулатов (-63 кг) кумуш, Феруза Содиқова (-62 кг) ҳамда Никита Рафалович (-87 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Text to speech