Ру En O'z
23 Ноябрь 2022 995

10 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди

Испанияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишмоқда. Чорак финал босқичининг иккинчи кунида рингга кўтарилган барча вакилларимиз чиройли ғалабага эришишди. Жумладан, -75 кг вазн тоифасида Саҳобат Ҳусанова эквадорлик рақибасини 2-раундда техник нокаутга учратди. Кечанинг тўлиқ натижалари:

Йигитлар:
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Султон Османли (Туркия) 5:0
-75 кг: Бахтиёр Асадов – Сулайммон Самгули (Марокаш) 4:0
-80 кг: Раҳматулло Бойматов – Михаил Самаладис (Греция) 4:1

Қизлар:
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова – Габриелла Казар (Еквадор) техник нокаут

Шу тариқа, ярим финалга йўл олган ҳамюртларимиз сони 10 нафарга етди. Бугунги дастурда финалчилар аниқлаб олинади.

Text to speech