Ру En O'z
22 Ноябрь 2022 1034

4 нафар боксчимиз ярим финал учун рингга кўтарилади

Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари давом этади. Бугун Испания рингларида ўтаётган мусобақада терма жамоамиз таркибидаги 4 нафар ёш чарм қўлқоп усталари ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб боришади. Жуфтликлар билан танишинг:

Йигитлар:
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Султон Османли (Туркия)
-75 кг: Бахтиёр Асадов – Сулайммон Самгули (Марокаш)
-80 кг: Раҳматулло Бойматов – Михаил Самаладис (Греция)

Қизлар:
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова – Габриелла Казар (Еквадор)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлардан сўнг 6 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Text to speech