Дастлабки ярим финалчилар аниқланди
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари Испанияда давом этаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ортда қолган кун дастурида 9 нафар вакилимиз чорак финал босқичида рингга кўтарилиб, уларнинг 6 нафари ярим финал йўлланмаси билан бирга мусобақа медалини нақд қилди. Батафсил:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева - Йи-Хуан Гуо (Хитой Таипейи) Ғалаба
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова - Крисовалану Кутсокристу (Германия) Мағлубият
-63 кг: Ситора Баҳодирова - Магали Эррера (Аргентина) Мағлубият
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Шейн Райян (Ирландия) Ғалаба
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев - Арес Хакобян (Арманистон) Ғалаба
-70 кг: Азиза Зокирова - Гаухар Шаибекова (Қозоғистон) Ғалаба
-81 кг: Олтиной Сотимбоева - Елена Пепек (Польша) Ғалаба
-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Алик Ованисян (Арманистон) Ғалаба
-92 кг: Айназар Кенесбаев - Маҳаммад Ҳолид (Миср) Мағлубият
- Ярим финал жанглари эртага ўтказилади.