Ру En O'z
21 Ноябрь 2022 968

ОКМК гандбол бўйича мамлакат чемпиони

Тошкентдаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 4-давра баҳслари ўз якунига етди. Эътиборлиси, ушбу тур мамлакат чемпионини аниқлаб берди.

Қизиқарли беллашувлар якунига кўра, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси бош совринни қўлга киритди. Хоразм вилояти вакиллари кумуш медаллар билан тақдирланган бўлсалар, кучли учликни пойтахт жамоаси якунлаб берди.

Text to speech