21 Ноябрь 2022
1337
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди
Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди.
Шундай бўлса ҳам, мазкур мусобақа терма жамоамиз учун тарихда қолмоқда. Унда илк бор бир жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
+73 кг: Светлана Осипова
Кумуш медаль:
-63 кг: Нияз Пулатов
Бронза медаль:
-87 кг: Никита Рафалович
-62 кг: Феруза Содиқова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси ва терма жамоамизни, спортчилар ва мураббийлар штабини дунё биринчилигида қўлга киритилган тарихий натижа билан қутлайди.