Ру En O'z
20 Ноябрь 2022 1630

“Ўзбек тулпори” номли янги от зоти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3057 сон қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди. Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” мажмуасида ўтган тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Б.Норқобилов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Б.Газиев, “Ўзбегим отлари” МЧЖ раҳбари А.Исмоилов, шунингдек, 100 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш ҳамда долзарб муаммолар ечими, соҳада эришилаётган ютуқлар, спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақалардаги иштирокига оид маъруза атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси мутахассисларига “Ўзбегим отлари” от заводида ўзлари яратган “ўзбек тулпори” номли янги от турини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Кўргазмали семинар давомида ахалтеке, араб ва инглиз зотли отларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Text to speech