20 Ноябрь 2022
1097
Мексикада яна бир кун ортда қолди
Мексика даянларида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Ушбу кун доирасида Жаҳонгир Худойбердиев (-54 кг) ҳамда Саодат Алиева (-73 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Муросасиз баҳсларда Худойбердиев 1/16, Алиева еса 1/32 финал босқичигача етиб боришди. Ғолиб ва совриндорлар:
Эркаклар, -54 кг:
1. Омар Салим (Венгрия)
2. Сезар Родригез (Мексика)
3. Бае Жун-Сео (Корея Республикаси)
3. Чен По-Ен (Хитой Таипейи)
Аёллар, -73 кг:
1. Надича Бозанич (Сербия)
2. Ли Да-Бин (Корея Республикаси)
3. Кристал Уикес (Пуэрто-Рико)
3. Ребекка Мак Гован (Буюк Британия)