Ру En O'z
19 Ноябрь 2022 952

Ўзбекистон терма жамоаси аёллар ўртасида гандбол бўйича ЖЧда иштирок этади

Жорий йилнинг 24 ноябрь – 5 декабрь кунлари Корея Республикасининг Инчеон шаҳрида гандбол бўйича аёллар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Қизларимиз Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сўнгги йиғинни якунлашди. Энди улар 22 ноябрь куни Корея сафарига йўл олишади.

Мусобақада жамоамиз "А" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Корея Республикаси, Эрон, Ҳиндистон ва Австралия термаларига қарши баҳс олиб боради.

Text to speech