Ру En O'z
19 Ноябрь 2022 1073

Нияз Пулатов жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

Мексикада ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этмоқдамиз. Ортда қолган навбатдаги кунда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

-63 кг вазн тоифасида иштирок этган Нияз Полатов Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Бироқ ҳал қилувчи жангда хитойлик Лианг Юшуаига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий чемпионатдаги тўртинчи медаль. Бу билан дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши натижамизни янгиладик.

Text to speech