Ру En O'z
19 Ноябрь 2022 1235

Шарофиддин Болтабоев ва Зайнаб Дайибековани табриклаймиз!

Бугун Қорақалпоқ заминидан етишиб чиққан икки ажойиб спортчиларимиз Шарофиддин Болтабоев ҳамда Зайнаб Дайидекова таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Шарофиддин Болтабоев 1995 йил 19 ноябрь куни туғилган. Дзюдочимиз фаолияти давомида Осиё чемпионатларида икки бор финалгача етиб борган. 2019 йил Тошкент Гран-приси ғолиби. 2021 йил Париж ва Тошкент “Катта дубулға” турнирларининг кумуш медаль соҳиби, шунингдек, бошқа кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндори ҳисобланади. -81 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

Зайнаб Дайибекова 2002 йил дунёга келган. У қиличбозларимиз орасида илк бор Жаҳон кубогида ғалаба қозонган спортчимиз ҳисобланади. Дайибекова бу муваффақиятга 2019 йил ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада эришган эди. Токио-2020 Олимпиадасида кучли саккизликка кирган. Жорий йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Кўрсатган натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Шуҳрат” ва “Жасорат” медаллари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни таваллуд айёмлари билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech