Ру En O'z
18 Ноябрь 2022 545

Осипова чемпион бўлган куннинг тўлиқ совриндорлари

Таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг ортда қолган куни ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди. Унда Светлана Осипова +73 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган биринчи таэквондочи қизимизга айланди. Афсуски, Жасур Жайсунов (-74 кг) ва Марат Мавлонов (+87 кг) медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Куннинг барча ғолиб ва совриндорлари:

Эркаклар, -74 кг:
1. Даниэль Кесада (Испания)
2. Эдивал Понтес (Бразилия)
3. Фирас Катусси (Тунис)
3. Стефан Таков (Сербия)

+87 кг:
1. Карлос Сансорес (Мексика)
2. Иван Гарсия (Испания)
3. Сажжад Мардани (Эрон)
3. Сонг Чжаоциан (Хитой)

Аёллар, +73 кг:
1. Светлана Осипова (Ўзбекистон)
2. Дана Арзан (Исроил)
3. Лорена Брендл (Германия)
3. Марлен Яҳл (Испания)

Text to speech