18 Ноябрь 2022
1197
Мерганларимиз Осиё чемпионатини кучли учликда якунлашди
Корея Республикасида ўқ отиш спорти бўйича навбатдаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида ҳам спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди. 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича микст дастурида Муҳаммад Камалов ҳамда Нигина Саидқулова жуфтлиги кумуш медаль билан тақдирланди.
1. Ҳиндистон
2. Ўзбекистон
3. Корея Республикаси
Ушбу қитъа биринчилигида 17 мамлакатидан ташриф буюрган мерганлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.
1. Ҳиндистон
2. Корея Республикаси
3. Ўзбекистон