Ру En O'z
18 Ноябрь 2022 1262

Оғир атлетикачи қизларимиз Туркияда муваффақиятли ўтказишди

Туркиянинг Анталья шаҳрида оғир атлетика бўйича 3 карра Олимпиада чемпиони Наим Сулаймонўғлу хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида Ригина Адашбоева (-87 кг) ҳамда Турсуной Жабборова (+87) шоҳсупага кўтарилишди.

  • Ригина Адашбоева даст кўтаришда 98 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришдаги 121 кг ва икки курашдаги 219 кг унга мазкур йўналишларда бронза медалларни тақдим қилди.
  • Турсуной Жабборова энг юқори вазн тоифасида тенгсиз эканини яна бир карра исботлади. Қашқадарёлик спортчимиз мусобақани 239 (108+131) кг билан мутлақ чемпион сифатида якунлади.

    Мусобақа якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Нигора Абдуллаева еса аёллар ўртасидаги энг яхши спортчи деб топилди.
Text to speech