Ру En O'z
18 Ноябрь 2022 1952

Кунни хушхабар билан қарши оламиз: Светлана Осипова жаҳон чемпиони!

Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!

Финал беллашувида Осипова исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи таэквондочи қизимиз сифатида тарихда қолмоқда.

Бугун байроғимиз қабул қилинган сана. Давлатимиз рамзи мана шундай кунда дунё биринчилигида энг юқорида мағрур ҳилпирайди!

Text to speech