Ру En O'z
17 Ноябрь 2022 1154

Оғир атлетикачиларимиз халқаро мусобақада муносиб иштирок этишмоқда

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталья шаҳрида давом эттираётгани ҳақида маълум қилган эдик. Спортчиларимиз йиғин доирасида 3 карра Олимпиада чемпиони Наим Сулаймонўғлу хотирасига бағишланган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Қайд этиш жоиз, мусобақа мураббийлар штаби учун муҳим назорат турнири вазифасини бажариб бермоқда.

  • Натижаларга тўхталадиган бўлсак, -55 кг вазн тоифасида қатнашган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтариш йўналишида 107 ва икки кураш бўйича 192 кг билан мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
  • Шунингдек, -81 кг вазнда порлаётган Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳам 337 (153+184) кг билан 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
  • -73 кг вазнда қатнашган Адҳамжон Эргашев даст кўтаришдаги 131 кг билан бронза, силтаб кўтариш дастурида 184 кг ва икки курашдаги 337 кг билан 2 та кумуш медални қўлга киритди.
Text to speech