16 Ноябрь 2022
1464
Таэквондочиларимизнинг муваффақияти ҳақида фактлар
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Никита Рафалович (-87 кг) ҳамда Феруза Содиқова (-62 кг) Мексикада ўтаётган жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу медалларнинг аҳамияти ҳақида қуйидаги маълумотларни эслаб ўтиш ўринли:
- Терма жамоамиз сўнгги бор 2017 йил Корея Республикасида ўтказилган жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритган эди.
- Бу Никита Рафаловичга жаҳон чемпионатларидаги учинчи, Феруза Содиқова учун биринчи медаль. Бунгача Никитанинг ҳисобида иккита кумуш медали ҳам бор эди.
- Мазкур медаль Рафалович учун янги вазн тоифасида дастлабкиси ҳисобланади. Бунгача икки кумушни -74 кг вазн тоифасида қўлга киритган.
- Ушбу муваффақият билан ҳар икки спортчимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ўз ҳисобларига 50.40 рейтинг очкосини қўшиб қўйишмоқда.