Ру En O'z
15 Ноябрь 2022 862

Гандбол бўйича мамлакат чемпионатининг сўнгги турига старт берилди

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида (РОПСТТМ) гандбол бўйича мамлакат чемпионатининг якуний – 4-тур баҳсларига старт берилди. Ушбу босқичда 9 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Ортда қолган 3 тур якунига кўра Хоразм вилояти жамоаси пешқадамлик қилмоқда. ОКМК иккинчи, Тошкент шаҳри жамоаси эса кучли учликдан жой олган эди. Етакчилар сўнгги тур баҳсларида ҳам рақибларга катта рақобат туғдиришмоқда. Чемпионат якунига кўра, терма жамоа мураббийлар штаби келаси мавсум учун таркибни шакллантириб олиши кўзда тутилган. Бугунги баҳсларда қайд этилган натижалар:

РОПСТТМ – Хоразм - 27:39
Тошкент ш. ёшлар терма жамоаси – Сурхондарё - 31:37
ОКМК – ЎзДЖТСУ – 36:36
Тошкент шаҳри – Қорақалпоғистон Республикаси – 50:42
Хоразм – Урганч шаҳри - 25:15.

Text to speech