16 Ноябрь 2022
1646
Узоқ кутилган медаллар ёхуд Никита Рафалович ва Феруза Содиқова бронза медали соҳиблари!
Таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди. Унда баҳс олиб борган вакилларимиз Никита Рафалович (-87 кг) ҳамда Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.
Ҳар икки вакилимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтишди. Бироқ финал учун кечган баҳсларда Рафалович сербиялик Меҳди Ҳодабахшига, Содиқова эса грециялик Теопоула Сарванакига имкониятни бой бериб қўйди.
Мусобақанинг келгуси кун баҳслари ҳам терма жамоамиз учун мана шундай омадли ўтишини тилаб қоламиз!